Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Арзонлашган «юлдуз»лар рейтинги

Баҳо:
+ | -

Сўнгги 3 йил ичида энг қимматбаҳо футболчилар ўнталиги рейтинги жуда тез ўзгариб кетди.

Улғайиб келаётган навқирон юлдузлар баҳоси ҳаддан ташқари пасайиб кетган тажрибали касбдошларидан ўзиб кетишди.

10. Кевин Де Брюйне,  31 ёшда, ярим ҳимоячи, «Манчестер Сити». 150 млн. евродан 80 млн. еврога

Ёзда бельгиялик футболчи 32га чиқади. Табиийки, унинг фаолияти якунланиб бормоқда. Кевин терма жамоа билан ҳеч нарсага эриша олмади, «Манчестер Сити»да эса ЕЧЛ ҳамон орзулигича қолмоқда. Бироқ ўйини аввалгидек - голлари ва самарали узатмалар сони талаб даражасида. Ярим ҳимоячи сўнгги 3 йил ичида 41та гол ва 59та ассистни ўз ҳисобига расмийлаштирди.

9. Муҳаммад Салоҳ,  30 ёшда, ҳужумчи,  «Ливерпуль». 150 - 80

Мисрлик футболчи учун охирги 3 йил муваффақиятли ўтди. У АПЛ мавсумини ўртача 20та гол билан ўтказмоқда, аввалги мавсумда ассистлар (14) бўйича шахсий рекордини ўрнатди, совринлар коллекциясини Англия Кубоги ва Суперкубоги, Лига Кубоги билан бойитди. Трансфер баҳоси пасайишининг асосий сабаби - унинг ёши. Бундан ташқари, Салоҳ ҳозир аввалги Салоҳ эмас, АПЛдаги 23та ўйинда 8та гол урди, мавсум охиригача бу кўрсаткични 15тага етказиши ҳам шубҳа остида. Салоҳнинг охирги 5 йилдаги натижалари қуйидагича: 32, 22, 19, 22, 23.

8. Сауль Ньигес,  28 ёшда, ярим ҳимоячи, «Атлетико». 90 - 15

Афтидан, испаниялик футболчининг энг ёрқин даври ортда қолгандек. 2021 йилнинг ёзида «Атлетико» уни 5 млн. евро эвазига «Челси»га ижарага берганди. Лондонда Сауль ҳар ўйинда ўртача 53 дақиқа тўп сурди, 23 учрашувнинг 12тасини бошланғич таркибда бошлади. Мадридга қайтганидан кейин кўпроқ (22та ўйиннинг 12тасида) захирадан ўйинга қўшилмоқда. 28 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йил ноябридан бери терма жамоага жалб этилмаяпти. Лекин 2020|2021 йиллар мавсумида «матрасчилар» билан чемпионликка эришди ва ЕЧЛ, КЖЧ ғолиблигидан бошқа барча совринлар соҳибига айланди.

7. Деле Алли,  26 ёшда, ярим ҳимоячи, «Бешиктош» 90 - 14

2018|2019 йиллар мавсумини ўта муваффақиятсиз ўтказган англиялик футболчи ке­йинчалик Туркия чемпионатига йўл олишга мажбур бўлди. Бунинг асосий сабаби, ўша мавсумда Деле 6 марта жароҳат олганди. Шундан кейин аввалги савиясини тиклай олмагач, 2022 йилнинг биринчи ярмида «Эвертон»даги фаолиятини изга тушира олмади. Жорий мавсумда у «Бешиктош»нинг 15та ўйинидан 9тасида бошлағич таркибда майдонга тушди ва жамоасига 2та гол туҳфа этди. Англия терма жамоаси либосини эса 3,5 йилдан бери кийгани йўқ.

6. Неймар, 30 ёшда,  ҳужумчи, «ПСЖ» 160 - 75

Неймар 5 февралда 31га чиқди. Шу пайтгача Бразилия терма жамоаси таркибида Копа Америкада ҳам, ЖЧларида ҳам ғолиб чиқа олмади. «ПСЖ» билан эса ЕЧЛда. Ваҳоланки, унинг тўпурарлик лаёқатига путур етмаган. Ҳамма гап унинг саломатлигида: 2020 йил январидан бери у 11 марта жароҳат олиб, 42 учрашувни ўтказиб юборди. Жорий мавсумни аъло даражада ўтказмоқда , 20та ўйинда 24 балл (13}11). Аввалги 3 мавсумдаги натижалари: 15та ўйинда 13}6, 18та ўйинда 9}6, 22та ўйинда 13}6.

5. Лионель Месси, 35 ёшда, ҳужумчи, «ПСЖ». 140 - 50

Ёзда аргентиналик даҳо 36га тўлади. Ёши улғайгач, қиймати пасайиши табиий. Лео Париждаги дастлабки мавсумини нисбатан суст ўтказди (Лига1нинг 26 ўйинида 6}15, ЕЧЛнинг 7 ўйинида 5та гол). Лекин иккинчи мавсумида «Барселона»дагидек сермаҳсул ўйин кўрсатди ва ЖЧга ажойиб спорт формасида йўл олди ва Аргентина билан шоҳсупага кўтарилди, турнирнинг энг яхши ўйинчиси (7}3) бўлди. «ПСЖ» таркибида ҳам Месси сермаҳсулликни давом эттирмоқда: барча мусобақалардаги 28та ўйинда 31 (17}14) 2018 йилда даҳо 180 млн. еврога баҳоланганди. Таққослаш учун - 35 ёшида Криштиану Роналдунинг қиймати 60 млн. эди.

4. Садио Мане, 30 ёшда, ҳужумчи, «Бавария»  150 - 60

Сенегаллик ҳужумчининг ёрқин даври ҳам ортда қолди. 2020 йилдан кейин Садио «Ливерпуль» билан АПЛ, Англия ва Лига Кубоклари ғолиби бўлди, «Бавария» билан Германия Суперкубоги соҳиби бўлди. Шу давр ичида АПЛнинг 86 учрашувида 35та гол ва 13та ассистни амалга оширди. Анчадан бери клубни тарк этиш ниятида юрган Мане «Ливерпуль» билан шартнома муддатини узайтиришни истамади. 2022 йилнинг ёзида  «Бавария» уни 32 млн. евро эвазига ўз сафига қўшиб олди ва у билан 3 йиллик шартномани имзолади. Немис гранди таркибида Садио 24 марта майдонга тушиб, 11та гол ва 4та самарали узатмани расмийлаштирди. Ноябрь ойидан бери жароҳатин даволаш билан машғул.

3. Раҳим Стерлинг, 28 ёшда, ҳужумчи, «Челси» 160 - 70

Сўнгги мавсумларда сермаҳсуллиги пасая бошлаган англиялик ҳужумчини (18}15, 17}11, 20}4, 10}8, 13}6) «Манчестер Сити» 56,2 млн. еврога «Челси»га сотиб юборди. У «кўклар» билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Жорий мавсумнинг 22та ўйинида Раҳим янги жамоасига 9 (6}3) балл ҳадя этди. 5 январдан бу ёғига тиззасидан олган жароҳатни даволаш билан банд.

2. Антуан Гризманн, 31 ёшда, ҳужумчи, «Атлетико» 120 - 25

3 йилда франциялик тўпурар «Барселона»га ўтиб, «Атлетико»га қайтишга улгурди. Каталония грандида Антуан Мадридга нисбатан сустроқ ўйин кўрсатди, фақат Испания Кубогини қўлга киритди. 2 мавсумда у 71 марта майдонга тушиб, 34 (22]12) балл жамғарди. Бундан аввал эса «Атлетико» сафидаги 69та ўйинда 51 (34}17) баллга эришганди. Ҳозир Гризманн бошланғич таркибнинг доимий аъзоси бўлмасада, рисоладагидек кўрсаткични қайд этмоқда - Примерадаги 23та ўйинда 14 (7}7) балл. Ўтган йили 26 учрашувда атиги 3та гол урганди.

1. Эден Азар, 32 ёшда, ҳужумчи, «Реал», 120 - 7,5

Бельгиялик ҳужумчининг баҳоси 3 йилда 93,8 фоизга арзонлашди. Бу мутлақ рекорд. «Қироллик клуби»даги 3,5 йил давомида Эден 73 марта майдонга тушиб, 7та гол урди, миллий терма жамоанинг 20та учрашувида 1та гол ва 3та ассистни амалга оширди. Лекин шу давр ичида Азар 70та ўйинда майдонга туша олмагани ҳам ҳақиқат. Жароҳатга мойиллигига қарамасдан, ҳужумчи икки марта Ла Лига ва Испания Суперкубогида зафар қучди, ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқди. Айрим маълумотларга кўра, бельгиялик ҳужумчи «Ал-Наср» клубига ўтиши мумкин

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:15, 06.03.2023.
Ўқилди: 3250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.