"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер АПЛнинг 26-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (7:0) "Ливерпул"нинг ғалабаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалаба "Ливерпул"га ишонч бағишлайди. Айниқса, кучли тўртлик учун курашиш нуқтаи назаридан. Улар ёзда молиявий томондан нима қила олиши муҳим", - деди Каррагер Sky Sports билан суҳбатда.