Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари бўйича яна миш-мишлар пайдо бўлиб қолди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида очко йўқотиши ёки қоидабузарликлар исботланса, Чемпионшипга тушиб кетиши ҳам мумкин.

Англия чемпионати раҳбариятига кўра, 2009/10 йилги мавсумдан бери "Манчестер Сити" мунтазам равишда молиявий қоидаларга риоя қилмай келмоқда, шу сабабли ўшандан бери юздан ортиқ қоидабузарликлар тўпланган.

Турли манбаларга кўра, бундай қонунбузарликлар учун даъво муддати йўқ. Шундай экан, агар клубнинг айби исботланса, Премьер-лиганинг жорий турнир жадвалидаги баъзи очколар ундан олиб қўйилиши ёки ҳатто кейинги мавсум учун Чемпионшипга тушириб юборилиши мумкин.

"Шаҳарликлар" раҳбарияти ҳозирча бу борада расмий изоҳ бермаган, бироқ ОАВда айтилишича, улар клуб ҳуқуқларини охиригача ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туриннинг "Ювентус" клуби А Сериянинг жорий мавсумида молиявий фирибгарлик туфайли 15 очко йўқотиб, турнир жадвалининг ўртасига тушиб қолганди. Кейинчалик Италия клубида жазони кучайтириши мумкин бўлган янги ҳолатлар пайдо бўлди.

Киритилди: 12:51, 06.03.2023.
Ўқилди: 1205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик