Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Март ойи Анчелоттининг "Реал"даги тақдирини ҳал қилади

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелоттининг "Реал"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бир неча кун аввал Мадрид клуби раҳбарлари италиялик мураббийнинг “Барселона”га қарши кубок ўйинида (0:1) танлаган тактикасидан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Кейин "Бетис"га қарши чемпионат ўйини бўлиб ўтди ва "қаймоқранглилар" дуранг (0:0) ўйнади. Маълумотларга кўра, финал ҳуштаги янграгач, “Реал” президенти Флорентино Перес Карло Анчелотти билан узоқ вақт суҳбатлашган.

Айни пайтда журналист Родриго Фаез ижтимоий тармоқларда Карло Анчелотти учун март ойи муҳим бўлишини хабар қилмоқда. "Реал"нинг ушбу ойдаги натижалари италиялик мутахассиснинг келажагини белгилаб беради. Очиғи, агар натижалар ёмон бўлса, Анчелотти ишдан бўшатилади.

Киритилди: 16:26, 06.03.2023.
Ўқилди: 4288 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик