"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти кеча клуб президенти Флорентино Перес билан баҳслашди.
"Бетис" билан ўйиндан сўнг улар узоқ суҳбатлашишди ва италиялик мураббий сўнгги ёзги трансфер ойнасида жамоани кўпроқ кучайтириш кераклигини айтганлигини билдирган. Журналист Марио Кортехананинг сўзларига кўра, Перес Анчелоттининг бу далилларига қўшилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида "Реал" сафини Лондоннинг "Челси" клубидан эркин агент сифатида ўтган марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер ҳамда "Монако"дан 80 миллион евро эвазига келган ҳимоячи Аурелиен Тчуамени билан тўлдирди.
Кеча "Реал" чемпионатда "Бетис" билан дуранг ўйнади ва натижада жамоанинг биринчи ўриндаги жамоа билан очколари фарқи 9 очкога этди.