Конференцияда мутахассисларга соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.
Бир қанча мавзулар юзасидан илмий-амалий семинарлар ташкил этилди. Ёш шифокорларга тажрибали мутахассислар томонидан билим ва кўникмалар улашилди.
Шунингдек, конференция давомида бир қатор йўналишлар бўйича махсус мукофот совринлари тақдим этилди.
Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Алишер Ариповга ОФК таснифи бўйича «Юқори даражадаги кўрсатган тиббий хизматлари учун» (бронза) мукофоти топширилди.













