Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

ЖЧ-2014. Саралаш баҳслари. Жанубий Америка

Баҳо:
+ | -

Кеча Европа билан биргаликда Жанубий Америкада ҳам Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари ҳaм бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор 9та жамоа иштирок этаётган мусобақада тўртта тўғридан-тўғри бериладиган йўлланма учун жамоалар куч синашишмоқда. Кеча 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнир пешқадами бўлиб келаётган Чили терма жамоаси бу турд дам олди. Бундан эса Аргентина терма жамоаси футболчилари унумли фойдаланиб қолишди. Ўз уйида Парагвай терма жамоасини қабул қилган Месси жамоадошлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ди Мария, Игуаин ва Мессининг голларига Фаббро биргина гол билан жавоб қайтара олди, холос.

Уругвай терма жамоаси кутилмаганда Колумбия терма жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди - 4:0. Шу кунгача бирорта учрашувда ютқазмай келаётган жамоа биргина Колумбиянинг ўзидан тўртта тўп олиб чиққанининг ўзи бироз бўлсада, кутилмаган натижа. Ушбу мағлубият жамоани бир йўла 4-поғонага тушириб юборди.

Албатта бу мағлубиятдан Эквадор терма жамоаси ҳам унумли фойдаланди. Боливия терма жамоасини қабул қилган эквадорликлар Фелипе Кайседонинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозониб ўз очколари сонини 12тага етказиб, бу борада Чили терма жамоаси билан тенглашиб олишди.

Ушбу турга келиб шунингдек, аутсайдерлар ҳам алмашишди. Венесуэла терма жамоаси устидан иродали ғалаба қозонган Перу терма жамоаси сўнгги ўринни тарк этиб 7-ўринга кўтарилиб олди.

Еттинчи турдан кейин турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, энг кутилмаган натижа сифатида Парагвай терма жамоасининг сўнгги ўринда бораётганини келтиришимиз мумкин. Сўнгги жаҳон чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси бўлиб келган Челаверт ватандошлари ушбу турга келиб сўнгги поғонага тушиб қолишди. Жамоа 6 учрашувда бор-йўғи 4 очко жамғарган холос.

Турнир жадвалини эса бу турдаги ғалаба эвазига Аргентина терма жамоаси бошқариб турибди - 13 очко. Чили ва Эквадорда 12, Уругвайда 11 ва Колумбия терма жамоаси ҳисобида эса 10 очко мавжуд.

Аргентина – Парагвай 3:1 (2:1)
Голлар: Ди Мария (3), Игуаин (31), Месси (64) – Фаббро (18, пенальти).

Аргентина: Ромеро, Фернандес, Кампаньяро, Гарай, Рохо, Бранья (Биглия, 87), Гаго, Ди Мария (П. Гуиназу, 79), Месси, Игуаин, Лавесси (Паласио, 65).
Парагвай: Вильяр, Пирис, Алькарас, да Сильва, Айяла, Фаббро (Кардосо, 59), Риверос, Эстигаррибиа (Бенитес, 73), В. Касерес, Р. Ортис, Санта Крус (Вальдес, 59).

Колумбия – Уругвай 4:0 (1:0)
Голлар: Фалькао (2), Гутьеррес (48, 52), Суньига (90).

Колумбия: Оспина, Переа, Торрес, Армеро, К. Валдес, Суньига, Э. Валенсия, Агиляр (Рамирес, 78), Х. Родригес (К. Санчес, 83), Гутьеррес ( Куинтеро, 80), Фалькао.
Уругвай: Муслера, М.Перейра (Г. Рамирес, 60), Лугано, Годин, Викторино (А. Гонсалес, 46), К. Родригес, Перес, Аревало (Гаргано, 73), А. Перейра, Форлан, Кавани.

Эквадор – Боливия 1:0 (0:0)
Гол: Кайседо (74, пенальти).

Эквадор: Домингес, Х. Паредес, В. Айови, Эрасо, Кампос, Монтеро (Арройо, 46), Кастильо, Саритама, Валенсия, Мина (Куинонез, 87), Х. Айови (Кайседо, 57).
Боливия: Суарес, Мендез, Ральдес, Л. Гутьеррес, Азоге, Чавес (Хумачеро, 77), К. Варгас, Сауседо (Пенья, 46), Мохика (Кабрера, 84), Барба, Морено.

Перу – Венесуэла 2:1 (0:1)
Голлар: Фарфан (47, 59) – Аранго (43).

Перу: Фернандес Вальверде, Рамирес, Самбрано, А. Родригес, Реворедо (Р. Гуизасола, 73), Йотун, Крусадо, Варгас, Фарфан (Лобатон, 79), Герреро (Каррильо, 49), Писарро.
Венесуэла: Вега, Фельчер, Вискаррондо, Сичеро, Росалес, Флорес, Флорес (Гонсалес, 63), Туньес, Сейхас (Фельчер, 74), Аранго, Мику (Рондон, 69).
Четлатиш: Сичеро (67, Венесуэла).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:48, 08.09.2012.
Ўқилди: 7373 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.