Кириш Регистрация

Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Танлов қилишим керак эди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг Каталония жамоасини тарк этиши ҳақида гапирди.

“Мен бу қарорни қабул қилишим керак эди. Клуб - энг муҳими. Мен хафа бўлдим. Мен танлов қилишим керак эди ва мен бу клубни танладим", - дея Лапорта сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Аргентиналик футболчи 2004 йилдан 2021 йилгача “Барселона” сафида тўп сурган. Умуман олганда, у Испания жамоаси таркибида 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол урган ва 303 та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 03:59, 08.03.2023.
Ўқилди: 2163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.