Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Бен Арфа "ПСЖ"га қарши судда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Хатем Бен Арфа "маънавий таъқиб" учун "ПСЖ"га қарши судда ғалаба қозонди. У иш ҳақи ва маънавий зарар учун 100 минг евро товон пули олади.

Бен Арфа 2016 йилдан 2018 йилгача "ПСЖ" ўйинчиси бўлган. 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилнинг июнигача бўлган даврда у парижликларнинг асосий жамоасидан четлатилди ва буни адолатсизлик деб ҳисоблади. Франциялик футболчи Париж клубидан шартномага риоя қилмагани учун 7 миллиондан 8 миллион еврогача товон пули талаб қилди.

"ПСЖ" сафида Бен Арфа барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:23, 08.03.2023.
Ўқилди: 2410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.