"Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Невеш Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "Брюгге" устидан қозонилган ғалаба (5:1) ҳақида фикр билдирди.
“Чемпионлар лигаси ўйинлари бундай ўйинларни янада ўзига хос қилади. Кўкракда "Бенфика" тимсоли туширилган ўйинлар алоҳида аҳамиятга эга. Менинг голли узатмам - жамоавий иш натижасидир. Мақсадимизга эришиш, яъни ғалаба қозониш учун ҳар ҳафта машғулот ўтказамиз", - дея Невеш сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.