"Брюгге" ярим ҳимоячиси Ханс Ванакен Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "Бенфика"дан учралган мағлубият (1:5) ҳақида фикр билдирди.
“Бу натижа - биз учун катта зарба. Биз бу ерга ўзимизни кўрсатиш ва курашиш учун келгандик. Ҳақиқатан ҳам биринчи бўлиб гол уришимизга умид қилгандик, лекин менинг бош билан зарбамдан кейин тўп мўлжалга аниқ етиб бормади. Биз ҳужумда етарлича ҳаракат қилмадик. Учрашувни назорат қила олмадик ва осон гол ўтказиб юбордик. Ҳозир ҳис-туйғулар авжида, чунки биз мавсумни яхши ўтказдик ва тарихий 1/8 финалга чиқдик. Албатта, бундан кейин мен бундай мағлуб бўлишни хоҳламасдим", - дея Ванакеннинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА матбуот хизмати.