"Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Марио ЕЧЛ 1/8 финалининг "Брюгге"га қарши жавоб учрашувида (5:1) пенальтини голга айлантирди.
Футболчи Чемпионлар лигасининг қаторасига бешинчи учрашувида гол урди. Лиссабон жамоаси таркибида бундай натижа охирги марта 1963/64 йилги мавсумда афсонавий Эйсебиу томонидан қайд этилган эди.