Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Паралимпиада-2012. Дониёр Солиев шахсий рекордини такрорлаганида, медаль қўлга киритарди

Баҳо:
+ | -

Бугун Лондон (Буюк Британия)да якунланиб бораётган Паралимпия ўйинларида энг сўнгги иштирокчимиз мусобақада иштирок этди. Дониёр Солиев учхатлаб сакраш баҳсларида ўз иродасини синаб кўрди.

Енгил атлетиканинг кўпгина йўналишларида каби, учхатлаб сакрашда ҳам мусобақа 2 қисмдан иборат бўлди - саралаш ва финал босқичи. Саралаш босқичидаги уринишлар ҳам якуний натижада инобатга олинди.

Дониёр Солиев саралашнинг дастлабки уринишидаёқ 13,81 метр масофага сакради. Ушбу натижа финал босқичига чиқиши учун етарли бўлди - у 5-ўрин билан ҳал қилувчи босқичга ўтди. Аммо ҳамюртимиз якуний босқичнинг 3та уриниши (саралашнинг кейинги 2та уринишида ҳам)да энг биринчи уринишидан яхшироқ натижа қайд эта олмади. Натижада 7-ўринни эгаллади.

Ваҳоланки, Дониёр Солиев ўзига тегишли бўлган рекорд - 14,39 м. натижани такрорлай олганида ҳам мусобақада бронза медалини қўлга киритган бўларди. 3-ўринни эгаллаган Донг Хевей (Хитой) 14,20 метр масофага сакради. Ғолиблик эса озарбойжонлик спортчиларга насиб этди: Олег Панютин - 15,02, Владимир Заец - 15,01 м.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:39, 08.09.2012.
Ўқилди: 5144 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик