"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Лиссабоннинг "Спортинг"ига (2:2) қарши Европа лигаси 1/8 финалидаги ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Тан олишимиз керакки, бу унчалик ёмон натижа эмас, чунки биз иккита гол ўтказиб юбориб, охир-оқибат ютқазмадик. Биз ўз майдонимизда тез-тез тўп йўқотдик ва "Спортинг"га ҳужум қилишга кўп имконият бердик. Баъзи босқичларда ташаббусни қўлга олишга муваффақ бўлдик, аммо охирги қадам яхши бўлмади. Қайсидир нуқтада рақиблар 3:1 ҳисобида олдинда боришлари мумкин эди ва биз мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлдик", - деди испаниялик мутахассис BT Sport нашрига берган интервьюсида.