“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Европа лигаси 1/8 финали биринчи ўйинида “Бетис” устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.
“Жамоанинг ўйинидан жуда хурсандман. Биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам тенг даражада яхши ўйнадик. Биз яхши прессинг қилдик ва уларга имконият яратишда муаммолар яратдик. Рақиб жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлгач, биз яхши ҳаракат қилдик ва характер кўрсатдик.
Жавоб ўйини осон бўлмайди. Бу хавфли ўйин. "Бетис" жуда ажойиб жамоа. У ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ва чемпионатда "Реал" билан дуранг ўйнаган. Шундай экан, агар кейинги босқичга чиқмоқчи бўлсак, жуда яхши ўйнашимиз керак", - дея Тен Хагнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.