Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эрик тен Хаг: «Машаққат йўқми, наф ҳам йўқ...»

Баҳо:
+ | -

Равон йўлга тушиб олган «МЮ» Лига кубогидаги ғалабадан сўнг Англия кубогида ҳам дадил одимламоқда.

«Қизил иблислар» мусобақанинг 1/8 финалида «Вест Хэм»га қарши майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда урилган кетма-кет голлар эвазига иродали ғалабани тантана қилишди - 3:1. «Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг шу ўйин арафасида клуб расмий сайтига интервью бериб, рақиб ва унинг устози Дэвид Мойесга ҳурмат билан қарашини билдирди, яна Каземирони мақтади. Нидерландиялик мутахассис шунингдек, «Уэмбли»даги ғалаба (Лига кубоги финали)дан кейин «қизил иблислар» мухлисларига нега очиқ хат ёзганини тушунтирди.

- Эрик, яна бир бора Лига кубоги билан табриклаймиз. Шогирдларингизни нав­батдаги ўйинларга тайёрлашда қийинчилик сезилмадими?

- Ишимиз шу - жамоани ҳар бир баҳсга тўғри шайлантиришимиз шарт. Муҳими, йигитлар ҳам барчасини тўғри тушунишяпти. Умуман, ҳар қандай ҳолатда жамоа байрам кайфиятида қолишига йўл қўймаймиз. Лига кубоги финали - бу тарих. Ҳа, ғалаба нашидасини суриш ёқимли, лекин агар иштирокни муносиб давом эттиришни истасангиз, эътиборни ҳар кунги ишингизга қаратишингиз керак. Футбол бошқача ёндашувни тан олмайди асло.

- Айни пайт яхши маромга кириб олган «Вест Хэм»­дан нечоғли қаршилик кут­япсиз?

- Муносиб рақиб, мураббийи ҳам эътирофга муносиб. Тушунарлики, «Вест Хэм»да ўз режаси бор. Демак, рақибга жиддий ёндашиб, фақат ўз ўйи­нимизга эътибор қаратишимиз шарт. 100 фоиз куч билан ўйнаш талаб этилади.

- «Уэмбли» финалидан ке­йин таркибда жароҳат ёки шунга ўхшаш муаммолар йўқми?

- Жамоада ҳар доим оғриқли зарба қабул қилган ёки танасининг қайсидир қисми кўкарган ўйинчи топилади. Футбол шундай. Яна жисмоний чарчоқдан вақтида қутулиш масаласи ҳам бор.

- Каземиро яқинда The Best тақдирлаш маросимида қатнашди, «Уэмбли» финалида эса энг яхши футболчи бўлди. Унинг савияси кўпчиликка маълум, бу борада ниманидир қўшимча қила оласизми?

- Ҳа, албатта. Каземиро - чарчоқ билмайдиган мотор ва жонкуяр. У билан фахрлансак бўлади. Ўйлайманки, Каземиронинг жамоамиз натижаларига қандай ҳисса қўшаётганини ҳамма кўриб турибди. У фақат майдон эмас, балки кийиниш хонасида ҳам етакчилар қаторида. Бу жуда муҳим. Совринлар ютиш учун зарур муҳит шундай ижрочилар атрофида шакллантирилади. Мана, финалда ҳам чинакам намуна кўрсатди. Асосийси, Каземиро билан ишлаш - роҳат. Ундан бағоят мамнунмиз, йил рамзий жамоасига киритилганидан хурсандмиз. Бу - дарҳақиқат, жиддий эътироф.

- Каземиро ғолиблик менталитети билан туйинган футболчи. Яна кучли ва бар­қарор ҳам. Бу фазилатлар қанчалик муҳим?

- Футболда муваффақиятга эришишни истасангиз, энг юқори талабларга жавоб беришингиз керак. Шунингдек, катта қатъият зарур. Зеро, ғалаба ҳамиша қурбонлик ва машаққат талаб қилади. Бунингсиз иложи йўқ. Қайсидир чегарага етганингизда, кучли оғриқ сезасиз ва бунга чидашингиз шарт. Ғалаба тантанасида эса барча машаққат ва оғриқлар унутилади.

- Лига кубогидаги ғалабани асосан ёш футболчилар даврасида нишонладингиз. Хўш, Кобби Майн каби йигитлар келажак учун нимадир тайёрлаётганингиздан далолатми?

- Биринчидан, ёшлар ишонч­ни оқлашди ва ғалабани нишонлашга лойиқ эдилар. Юқорида қурбонлик ва машаққатлар ҳақида гапирдим. Ғалаба тантанасида чарчоқни бутунлай чиқариб юбориш муҳим. Машаққатларни унутишнинг энг осон йўли шу. Демак, ёшлар аввало, ғалабага тўғри ёндашиш ва совринлар йиғишни ўрганишлари керак. Бунинг учун эса кўп тер тўкиш, нималардандир воз кечиш, ҳар куни борингизни беришингиз талаб этилади.

- Кўпчилик мухлисларга йўллаган очиқ хатингизни яхши қабул қилди. Қизиқ, уларга нега шу тарзда мурожаат қилишни лозим топдингиз?

- Чунки мухлислар билан битта қайиқдамиз ва улар футболчиларга ҳар доим тўғри сигнал беришлари керак. Ўз навбатида, футболчилар бунга муносиб жавоб қайтаришга уринишади. Агар шундай ёндашув бўлса, мухлислар нафаси яққол сезилади. Айни пайт жамоа ва мухлислар армияси ўртасидаги алоқа жуда мустаҳкам. Энди бу риштани нафақат сақлаб қолишимиз, балки янада кучайтиришимиз зарур. Ахир «МЮ»ни янада катталаштириш миссия­си мухлислар билан нечоғли алоқа ўрнатишимизга ҳам боғлиқ бевосита. 

Манба: manutd.com, М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:10, 10.03.2023.
Ўқилди: 1542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.