«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ярим ҳимоячи Бруно Гимарайш ҳақида фикр билдирди.
«У жуда муҳим футболчи. Жамоамизга назар ташласангиз, унинг бетакрор футболчи эканлигини кўрасиз.
Тўпни қабул қилиш услуби, техникаси, ўйинни кўриши билан ўзига хос характерга эга. Унинг хатти-ҳаракати юқори даражада. У ажойиб фазилатларга эга ва мен унинг бу ерда узоқ вақт қолишини истайман», — деди Хау.
Гимарайш 2022 йилдан бери «Ньюкасл»да тўп тепади. 25 ёшли бразилиялик футболчининг жамоа билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
2022/23 йилги мавсумда Гимарайш 26 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.