Неймар тўпиғидан олган жароҳати туфайли операция қилинди.
"ПСЖ"нинг хабар беришича, бразилиялик ҳужумчи бугун эрталаб Доҳада операция қилинган. Операция жуда яхши ўтди. Энди футболчи тикланади.
Аввалроқ Неймар жароҳати сабаб мавсум охиригача майдонга тушмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У 3-4 ойни ўтказиб юборади.
Лига 1нинг жорий мавсумида бразилиялик футболчи 20 ўйин ўтказиб, 13 гол ва 11 голга ассистентлик қилган.