"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер ярим ҳимоячи Мэйсон Маунтнинг келажаги ҳақида гапирди. Миш-мишлар 24 ёшли футболчини Англиянинг бир қанча клублари билан боғлаб турибди. Хабарларга кўра, Маунт "Челси" билан янги шартнома бўйича музокара ўтказа олмаганининг сабаби маош билан боғлиқ бўлган.
"Баъзида бундай нарсалар содир бўлади. Бу Мэйсон учун муҳим шартнома, шунинг учун у ўзи ва оиласи учун тўғри қарор қабул қилиши керак”, — деди Поттер.
"Челси" ҳозирда Англия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинни 11 март куни - сафарда "Лестер"га қарши ўтказади.