Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Райан Гиггз Робин жамоадоши Ван Перси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Охирги 10-15 йилларда Алекс Фергюсон ёш футболчиларни сотиб олиб уларни кескин ўсишига сабаб бўлганини айтиш жоиз. Масалан Криштиану Роналду ва Руниларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин».
«Аммо Ван Перси тайёр футболчи. У жаҳон даражасидаги юлдузлардан. У буни бириничи учрашувлардаёқ исботлаб бўлди».
«Ўтган мавсумда биз қўшимча кўрсаткичлар эвазига чемпионликни бой бергандик. Агар бу йил ҳам бизга голлар бўйича ҳисоб-китоблар керак бўлса, умид қиламанки, бу борада Робин бизга катта ёрдам беради», дея Гиггзнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Sports» нашри.