Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

"Милан"да ўйнаган ва сиз унутган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

“Милан” шонли тарихга ва ажойиб бугунига эга клубдир. Жамоа таркибида жуда кўплаб юлдуз футболчилар ҳаракат қилгани табиий ҳолат, албатта. Бугун биз сизнинг хаёлингиздан чиқиб қолган Милан юлдузларини эслаб ўтамиз.

Гонсало Игуаин (Аргентина)

Аргентиналик тўпурар 2018/2019-йилги мавсумнинг биринчи ярмини “Ювентус”дан ижарага олинган ҳолда “Милан”да ўтказди. У "россонери" сафида А Серияда 15 ўйинда 6 та гол урди.

Эрнан Креспо (Аргентина)

Бу машҳур аргентиналик форвард 2004/2005 йилги мавсумда “Милан”га “Челси”дан ижарага олинганди. Креспо Италия чемпионатида 28та ўйин ўтказиб, 10та гол урган.

Асмир Бегович (Босния ва Герцеговина)

2020 йилнинг қишида “Милан” босниялик дарвозабонни “Борнмут”дан ярим мавсумга ижарага олди. А Серияда унинг ҳисобида атиги иккита ўйин бор.

Майкл Эссьен (Гана)

Узоқ вақт давомида у "Челси"нинг асосий ўйинчиси эди, аммо 2014 йилнинг қишида у "Милан"га жўнаб кетди. Эссьен “россонери” сафида бир ярим мавсум ўтказди ва А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушди.

Йенс Леманн (Германия)

"Шальке", "Боруссия Д" ва "Арсенал"нинг афсонавий дарвозабони А Серияда ўзини топа олмади. "Милан" учун у 1998/1999 йилги мавсумнинг биринчи ярмини чемпионатда бор-йўғи бешта ўйинда ўтказди.

Фернандо Торрес (Испания)

Форвард 2014/2015 йилги мавсумнинг биринчи ярмида "Челси"дан ижара асосида ўйнаб, "Милан"да муваффақиятсизликка учради. А Серияда 10 ўйинда битта гол урган.

Марк ван Боммел (Нидерландия)

Ярим ҳимоячи фаолиятининг сўнггида, 2011-2012 йилларда "Милан"да ўйнаган. Ва у Италия чемпионатида 39 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Класс-Ян Хунтелаар (Нидерландия)

Нидерландиялик тўпурар А Серияда ўзини кўрсата олмади. У 2009/2010 йилги мавсумни "Милан"да ўтказди ва лиганинг 25 ўйинида 7 та гол урди.

Патрик Виейра (Франция)

"Арсенал"нинг афсонавий ҳимоячиси ўз фаолиятининг бошида “Милан”да ўйнади. Француз 1995/1996 йилги мавсумда А Серияда иккита ўйин ўтказган.

Матье Фламини (Франция)

Бу француз эса аксинча, 2008 йилда “Арсенал”ни тарк этиб, “Милан”га йўл олди ва беш йилдан сўнг қайтиб келди. 2011 йилда у А Серияда ғолиб чиқди. Умуман олганда, Фламини Италия чемпионатида 97 ўйин ва 7 та гол урган.

Кеисуке Хонда (Япония)

ЦСКАнинг собиқ футболчиси “Милан” сафида уч ярим мавсум ўйнаган – 2014 йилдан 2017 йилгача. Япониялик А серияда 81 ўйин ўтказиб, 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Пепе Реина (Испания)

Испаниялик дарвозабон 2018 йилнинг ёзида “Наполи”дан “Милан”га келганди. У “россонерилар” таркибида бир ярим мавсум деярли ўйнамади – чемпионатда бор-йўғи бешта ўйинда иштирок этди.

Киритилди: 11:49, 11.03.2023.
Ўқилди: 3361 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.