"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасининг 26-турида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба (7:0) жамоадаги кайфиятга қандай таъсир қилганини айтиб берди.
"Бу ўйин ҳаётдаги энг яхши ўйинлардан бирими? Ҳа шундай деб ўйлайман. Биз ажойиб ўйин кўрсатдик - ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам. Ўйин тугагач, мен жуда хурсанд бўлдим. Ўйлайманки, биз жуда кўп голлар эвазига ғалаба қозондик, чунки мухлислар бизни бир дақиқа бўлсада туртки беришдан тўхтамади. Улар ҳар доим биз билан. Кўп жиҳатдан бу ҳам мухлисларнинг хизмати эди.
Ҳамма ҳақиқатан ҳам бахтли. Яхшиямки, мураббий бизга икки кун дам берди, шунинг учун барчамиз бундан жуда хурсанд бўлдик. Лекин биз ўша йўналишда давом этишимиз ва ҳеч кимни камситмаслигимиз керак. Энди бизда навбатдаги ўйин бор ва биз унга "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда кўрсатган истак билан ёндашишимиз керак", - деди Нуньес "Ливерпуль" расмий сайтига.