Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

АПЛ. «Борнмут» пенальтидан гол ура олмаган «Ливерпуль»ни тўхтатди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 27-тури доирасида «Ливерпуль» сафарда «Борнмут» билан тўқнаш келиб, имкониятни бой бериб қўйди.

Баҳснинг 28-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Уаттара қанотдан жарима майдонига кирди ҳамда Ван Дейкдан ўтиб кетиб, орқароққа узатма берди. Биллинг эса тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида эса "Ливерпуль" фойдасига пенальти белгиланди. Аммо Салоҳнинг 11 метрдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" 6та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияга чек қўйди ва ютқазди.

АПЛ, 27-тур
Борнмут – Ливерпуль 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 28 Биллинг.
Борнмут – Нето, Смит (Фредерикс, 80), Стивенс, Сенеси, Келли, Лерма (Кук, 81), Ротуэлл, Биллинг (Кристи, 70), Уаттара, Соланке, Энтони.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Милнер, 65), ван Дейк, Конате, Робертсон, Байчетич (Карвалью, 88), Фабиньо (Хендерсон, 65), Эллиотт (Диогу Жота, 46), Салах, Гакпо, Нуньес (Фирмино, 66).
Огоҳлантиришлар: Биллинг (46), Энтони (51), Конате (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:34, 11.03.2023.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.