11 сентябрь куни мамлакатимиз бош жамоаси ЖЧ-2014 саралаш мусобақалари сўнгги босиқичи 5-турида Жанубий Корея билан куч синашади. Ана шу муҳим учрашувга ОФК томонидан австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс бош ҳакам этиб тайинланган.
Биз футбол мухлисларига ана шу ҳакам тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.
Исми шарифи: Бенжамин Жон Уильямс (Ben Williams)
Туғилган санаси: 14 апрель 1977 йил (35 ёш)
Туғилган жойи: Канбери, Австралия
Мутахасислиги: Жисмоний тарбия ўқитувчиси
Бенджамин Уильямснинг асосий машғулоти ўқитувчилик бўлиб, Австралиянинг Канбери шаҳридаги мактабларнинг бирида болаларга жисмоний тарбиядан дарс беради. Ушбу рефери асосан, Австралиянинг А лигасида ҳакамлик қилади.
Бенжамин Жон Уильямс 2005 йилдан буён ФИФА ҳаками ҳисобланиб, ҳозирги пайтда ОФК элит ҳакамлар рўйхатида туради.
Бенджамин Уильямс, шунингдек, ОЧЛ доирасидаги учрашувларда ҳам жуда кўп бора ҳакамлик қилиб келади. 2010 йил клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги мусобақаларида ҳам бир қатор учрашувларни бошқарган.
У шунингдек, жорий йилда Лондонда бўлиб ўтган Олимпияда футбол мусобақаларида ҳам ҳакамлик қилди, 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳакамлар рўйхатига ҳам киритилган.
ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичи 5-туридан жой олган Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин австралиялик Бенжамин Жон Уильямсга ишониб топширилди.
Яшил қитъадан ташриф буюрган реферига қанотларда ватандошлари Жеймс Метью ва Ҳоқон Аназ ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам ҳам Австралиядан – Кристофер Бит.
ОФК қарорига кўра, учрашувга назоратчи сифатида сингапурлик Шамсул Майдин ташриф буюрса, комиссар этиб хитойлик Цилианг Ту тайинланган.