Ўзбекистон Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Сурхон» - «Андижон» учрашувида андижонликлар томонидан урилган гол ҳакамнинг шубҳали қарори туфайли бекор қилинди.
«Андижон» жамоаси ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига мурожаат қилди. Ушбу ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.