"Челси" ёзги трансфер ойнасида сотишга қарор қилган испаниялик тажрибали ҳимоячи Сесар Аспиликуэта ватанига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes хабар бермоқда.
Ўнг қанот ҳимоячисига "Реал Мадрид" қизиқиш кўрсатмоқда, клуб бу позицияни кучайтиришни истамоқда. 33 ёшли футболчининг трансфери "қаймоқранглилар"га саккиз миллион еврога тушиши мумкин. Испаниялик футболчининг "аристократлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. У 2012 йилдан буён "Челси"да ўйнамоқда.
Аввалроқ, Аспиликуэта "Барселона"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Сесар жорий мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та сариқ карточка олди.