Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Равшан Ҳайдаров: «Ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз, деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчи Пўлатхўжа Холдорхонов Кореяга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

Равшан Ҳайдаров

Эртанги ўйин ҳақида:
Барчага ассалому алайкум. Авваламбор, бу босқичга етиб келган жамоаларни табриклайман. Шу ўринда, мухлисларимизга, футболчиларга, уларнинг ота-оналари ҳамда тарбиялаган мураббийларига миннатдорчилик билдираман.

Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Тикланиш-тайёргарлик жараёнлари режа бўйича яхши ўтди, ўйлайманки, ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз.

Футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида:
Биз терма жамоага энг муносиб номзодларни чақирганмиз. Бизда 23 нафар кучли футболчи бор. Улар индивидуал маҳоратли. Лекин биз учун жамоавий ўйин муҳим ҳисобланади. Айнан шунинг устида доимий ишлаб боряпмиз ва эътиборимизни шунга қаратганмиз.

Кореяга қарши ўйин услуби ҳақида:
Австралияга қарши ўтган баҳсда жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар сиз ютишни хоҳласангиз, гол уришингиз, вазиятлар яратишингиз керак.

Корея ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Улар барча ўйинларда биринчи рақамли бўлиб ҳаракат қилишди. Жамоанинг ҳужум ва яримҳимоясида тезкор футболчилар бор. Бироқ биз ҳам ўзимизнинг ўйинимиз, режамиз бўйича майдонга тушамиз.

Пўлатхўжа Холдорхонов

Эртанги ўйин ҳақида:
Ассалому алайкум. Барча юртдошларимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва ярим финал билан табриклайман. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

Минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш ҳақида:
Бу ажойиб. Улар бизни қўллаб-қувватламоқдалар. Ҳеч қандай босим эмас, уларнинг қаршисида ўйнаш ёқимли ва қўшимча куч беради.

Рақиб ҳақида:
Корея ўзига яраша кучли жамоа. Биз уларнинг ўйинини ўргандик, барча жамоада бўлгани сингари уларнинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб, турнир чемпионлиги учун курашишда давом этамиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 13:33, 14.03.2023.
Ўқилди: 6909 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик