"Арсенал" спорт директори Эду Гаспарнинг фикрича, жамоа ҳали таркибни яхшилаш учун кўп иш қилиши керак.
“Клуб олдида ҳали қилинадиган ишлар кўп. Биламан, ҳозир биз бутун жараённинг ўртасида турибмиз, ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар кўп. Шунга қарамай, ҳозир биз қаерда эканлигимиздан хурсандмиз ва фахрланамиз", - дея Гаспарнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
"Арсенал" айни дамда АПЛ турнир жадвалида "Манчестер Сити"дан 5 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.