Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ХХI асрнинг энг яхши футбол мураббийлари. Фергюсон чиндан ҳам биринчи ўринга лойиқми?

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўтган йиллар асосида ўз рейтингини тузди. Шундай қилиб, 1996 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда энг яхши учта мутахассис Сер Алекс Фергюсон (257 очко), Жозе Моуриньо (242) ва Хосеп Гвардиола (221) эканлиги маълум бўлди.

Сер Алекс Фергюсон

IFFHS ўрни ва рейтинги: 1-ўрин, 257 балл
Шу давр ичида бошқарган клублари: “Манчестер Юнайтед”
Ҳозирги: "МЮ" бошқарув кенгаши аъзоси, 2013 йилда нафақага чиққан

Унвонлар (1996 йилдан): Англия чемпиони (11 марта), Англия кубоги ғолиби (3), Англия лига кубоги (3), Англия Суперкубоги (7), Чемпионлар лигаси ғолиби (2), қитъалараро мусобақалар ғолиби, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби.

Фергюсон 1986 йилдан 2013 йилгача “Манчестер Юнайтед”ни доимий бошқарган. Бу вақт ичида у 30 дан ортиқ кубокларни қўлга киритди, шу жумладан 13 та Англия чемпиони. Буюк Фергюсоннинг коллекцияси унинг қандай мураббий бўлгани ҳақида гапиради. 20-аср охирида унга рицар унвони берилди ва 2002 йилда у Англия футболи шон-шараф залига киритилди. 2017 йилда УEФА Европа футболи ривожига энг катта таъсир кўрсатган 10 нафар мураббий рўйхатини эълон қилди ва Сер Алекс у ердан ўрин олган эди.

Карло Анчелотти

IFFHS ўрни ва рейтинги: 6-ўрин, 189 очко
Шу давр ичида бошқарган клублари: “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, “ПСЖ”, “Бавария”, “Наполи”, “Эвертон”
Ҳозир: “Реал Мадрид”

Унвонлар: Италия чемпиони, Италия кубоги, Италия Суперкубоги, Англия чемпиони, Англия кубоги, Англия Суперкубоги, Франция чемпиони, Германия чемпиони, Германия Суперкубоги (2), Испания чемпиони, Испания кубоги, Испания Суперкубоги, Чемпионлар лигаси (4) , УEФА Суперкубоги ғолиби (4), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (3).

Европанинг топ 5 лигасининг ҳар бирида ғолиб чиққан тарихдаги ягона мураббий. Ва энг муҳими, Анчелотти 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва буни икки хил клуб (“Милан” ва “Реал Мадрид”) билан амалга оширди. Энг муваффақиятли футбол мураббийларидан бири.

Жозе Моуриньо

IFFHS ўрни ва рейтинги: 2-ўрин, 242 очко
Шу давр ичида бошқанган клублари: "Порту", "Челси", "Интер", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм".

Ҳозир: “Рома”

Унвонлар: Португалия чемпиони (2), Португалия кубоги, Португалия Суперкубоги, Англия чемпиони (3), Англия кубоги, Англия лига кубоги (4), Англия Суперкубоги (2), Италия чемпиони (2), Италия кубоги, Италия Суперкубоги , Испания чемпиони, Испания кубоги, Испания Суперкубоги ғолиби, Чемпионлар лигаси ғолиби (2), УEФА кубоги / Европа лигаси (2), Конференциялар лигаси ғолиби.

Португалиялик ҳам худди Фергюсон каби икки марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, аммо буни икки хил клуб билан амалга оширган. Аввалига “Порту”ни муваффақиятга етаклади, кейин эса “Интер”ни. Бундан ташқари, Жозе бошчилигида “Порту” УEФА кубоги, “Манчестер Юнайтед” Европа Лигаси, “Рома” Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. Жозе эса Португалия, Англия, Испания ва Италиядаги барча ички совринларни қўлга киритди. ESPN уни барча даврларнинг энг буюк мураббийларидан бири сифатида қайд этди.

Юрген Клопп

IFFHS ўрни ва рейтинги: 15-ўрин, 127 очко
Шу давр ичида бошқарган клублари: “Майнц”, “Боруссия Дортмунд”
Ҳозир: “Ливерпуль”

Унвонлари: Германия чемпиони (2), Германия кубоги соҳиби, Германия Суперкубоги соҳиби (2), Англия чемпиони, Англия кубоги соҳиби, Англия лигаси кубоги ғолиби, Чемпионлар лигаси ғолиби, УEФА Суперкубоги ғолиби, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби.
Клопп ҳали тез-тез клубини алмаштирмаган - 2001 йилдан буён у фақат уч хил жойда мураббийлик қилган. Юрген бир марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва яна уч марта финалда мағлуб бўлган. Унинг “Боруссия”сини дунёнинг кўплаб мухлислари севиб қолди, “Ливерпул”да эса Англияда чемпионликни қўлга киритмаган узоқ сериясини тўхтатди.

Хосеп Гвардиола

IFFHS ўрни ва рейтинги: 3-ўрин, 221 очко
Шу давр ичида бошқарган клублари: "Барселона", "Бавария"
Ҳозир: “Манчестер Сити”

Унвонлар: Испания чемпиони (3), Испания кубоги (2), Испания Суперкубоги (3), Германия чемпиони (3), Германия кубоги (2), Англия чемпиони (4), Англия кубоги, Англия лига кубоги (4), ФА Суперкубок, Чемпионлар лигаси ғолиби (2), УEФА Суперкубоги ғолиби (3), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (3).

Бу мураббий жуда кўп турли рекордларга эга. Гвардиола "Барселона" ва "Бавария"да муваффақиятли ишлади, кейин эса "Манчестер Сити" билан кўплаб совринларни қўлга киритди. У Каталония клуби билан икки марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, бироқ у "Бавария" билан турнирда ғалаба қозона олмаган ва инглиз жамоаси билан ҳали буни уддалай олмади. У ҳақли равишда футбол тарихидаги энг буюк мураббийлардан бири саналади.

Арсен Венгер

IFFHS ўрни ва рейтинги: 4-ўрин, 211 очко
Шу давр ичида бошқарган клублари: “Арсенал”
Ҳозир: ФИФАда ишлайди

Унвонлар: Англия чемпиони (3), Англия кубоги (7), Англия Суперкубоги (7)

Венгер "Арсенал"ни 20 йилдан ортиқ бошқарди ва унинг қўл остида клуб 17 та соврин ютган. Ўз авлодининг энг машҳур мураббийларидан бири. Унинг пухта иши “Арсенал”нинг тикланишига олиб келди. 2006 йилда француз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга бир қадам қолганда тўхтади - унинг жамоаси "Барселона"га ютқазди (1:2).

Зинедин Зидан

IFFHS ўрни ва рейтинги: 38-ўрин, 59 очко
Шу давр ичида бошқарган клублари: “Реал Мадрид”
Ҳозир: ишсиз

Унвонлар: Ла Лига (2), Испания Суперкубоги (2), Чемпионлар Лигаси (3), УEФА Суперкубоги (2), Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (2).

Франциялик мураббий шу пайтгача фақат битта клуб – “Реал”ни бошқарган. Лекин бу ажойиб ишлади. Унинг қўл остида Мадрид клуби кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва икки марта Ла Лигада зафар қучди. 2018 йилнинг май ойида Зидан "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимини тарк этди, бироқ орадан бир йил ўтмай қайтиб келди. 2021 йилда франциялик яна испан клубини тарк этди.


Дидье Дешам

IFFHS ўрни ва рейтинги: 10-ўрин, 154 очко
Шу давр ичида бошқарган клублари: “Монако”, “Ювентус”, “Марсель”
Ҳозир: Франция терма жамоаси

Унвонлар: Франция чемпиони, Франция лига кубоги ғолиби (4), Франция Суперкубоги (2), Жаҳон чемпиони, Миллатлар лигаси ғолиби.

Дешам 2018 йилда Жаҳон чемпиони бўлди. Тўрт йил ўтгач, Дешам кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга бир қадам қолганда тўхтади. Дидье клуб даражасида ҳам муваффақиятга эришган. У "Марсел"ни Франция чемпионига айлантирди ва 2004 йилда "Монако" билан сенсацион тарзда Чемпионлар лигаси финалига чиққан.

Киритилди: 16:16, 14.03.2023.
Ўқилди: 4559 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.