Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ғалаба биз томонда бўлажак! (мухлис мурожаати)

Баҳо:
+2 | -

Бир қанча вақтлардан бери фикри хаёлимиз бир нарсага қаратилган, эрталабми, кечки пайтми, қачон бўлса ҳам ич-ичимиздан битта савол берилаверади: “Энди нима бўлади?” Биз Кореяни юта оламизми?

Корея мотбуотидан ҳам иқтибослар келтирилмоқда. Улар шу даражада ғалабага ишонишмоқдаки, ҳатто ўйиндан кейин ғалаба сабабли рейтингда нечинчи ўринга кўтарилиб олишларини ҳам ҳисоблаб чиқишмоқда.

Корея бош мураббийини ўзини камтарликка солишга уриниб, айтган гапларида ҳам ғалабага бўлган катта ишончни ҳис қилмасликнинг иложи йўқ. Аслида-ку буларнинг ҳаммаси ростдай, айнан шундай бўлиши керакдай тасаввур уйғотади кишида. Яширмайман, кўпчилигингиз сингари ич-ичимдан мағлубиятга учраётгандай туюляпмиз. Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Шавкат Муллажонов, Максим Шацких каби ўз амплуаси бўйича моҳир ўйинчиларимизнинг бугунги ўйинда майдонга тушолмаслиги ҳам қандайдир умидимизни жуда кам қолишига сабаб бўлаётгандай. Ўтган кундаги ўртоқлик учрашувида кўзга ташланаётган камчиликларимиз эса...

Наҳотки бугун мағлубиятга учрасак... Бошқа ҳеч қандай чораси йўқмикан?..

Агар чораси бор, десам ишонасизми. Ғалаба қозонишимизга сизнинг ҳам ёрдамингиз керак, десам,  вақтингизни аямай ёрдам бера оласизми?

Бу саволларга жавоб беришдан олдин бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим. Аввало биз киммиз? Мусулмонмиз. Қазои-қадар яратгувчидан эканлигига имон келтирганмиз. Шунингдек, ҳар нима бўлишидан қатъи назар Яратгувчидан сўрашимиз кераклигини динимиз бизга таълим берган.

Азизлар, бугун муҳим ўйин бор. Бугун 4-босқичдаги ҳаёт-мамот ўйини бор. Йигитларимиз, мурабийларимиз қўлидан келганини қилиб ётишибди. Лекин биз-чи, биз? Қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишни қиляпмизми?

Ана энди сизнинг ёрдамингиз қанчалар муҳимлигини ҳис қилгандирсиз. Сизнинг, бизнинг дуоимиз, сидқидилдан, чин ишонч билан қўлимизни очиб сўраган тилагимиз ижобат бўлиши бугунги ғалабамиз кафолати эканлигини унутмайлик.

Қани акам, укам ёки дўстим. Тафаккурингизни жамлаб, гўзал сўзлар билан яратгувчини улуғлаб  дуо қилинг. Терма жамоамизни қўллаб-қувватланг! Терма жамоа йигитлари ҳам бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишга ваъда беришди. Уларнинг ҳаракати ва яратганнинг инояти билан бугун ғалаба биз томонда бўлажак!

FOTIX

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:18, 11.09.2012.
Ўқилди: 4716 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.