«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида «Порту» билан дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди.
«Биз ажойиб ўйнадик. Футболчилар бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишди ва ажойиб ўйин намойиш этишди.
Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик ва охиригача ҳамма курашди. Бу жамоага шарафлар бўлсин!» - дея Индзагининг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Биринчи ўйинда «Интер» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун миланликлар 1/4 финалга чиқди.