«Лейпциг» ҳимоячиси Бенжамин Хенрикс Чемпионлар лигасининг жавоб учрашувида «Манчестер Сити»дан учралган мағлубият (0:7) ҳақида фикр билдирди.
«Шу пайтгача бутун фаолиятим давомида ҳеч қачон 0:7 ҳисобида мағлуб бўлмаганман. Биз учун оқшом оғир ва аччиқ бўлди.
Холанд жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Унинг таклиф қиладиган кутилмаган «совғалар»и бор, лекин унга қарши курашиш қийин», - дея Хенрикснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.