"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Лейпциг"га қарши ўйинда (7:0) пента-трик қайд этиб, ҳужумчи Лионель Мессининг рекордини такрорлаганига муносабат билдирди.
“Мен Холанд Мессининг рекордини такрорлаганини биламан, албатта буни эслайман! У буни 60 дақиқада бажарганига ақл бовар қилмайди. Эрлинг ҳали ёш - келажакда Мессининг бошқа рекордларини янгилашга ундайди. Агар у 22 ёшида бунга эришганида, келажакда у зерикиб кетган бўларди!”, дея Гвардиоладан иқтибос келтиради Фабрицио Романо.
Бунгача фақат Месси Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида – 2012 йилда Леверкузеннинг “Байер”ига (7:1) қарши ўйинда пента-трик қайд этганди. Ҳужумчи Луис Адриано турнирнинг гуруҳ босқичида “Шахтёр” сафида битта ўйинда 5 та гол урди.