"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятининг энг яхши йилларини ўтказган "Барселона"га қайтиши мумкин. Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, аргентиналикнинг адвокатлари эҳтимолий келишув устида ишламоқда.
Томонлар молиявий фейр-плейнинг мумкин бўлган бузилишларини четлаб ўтмоқчи. Айни дамда буни амалга ошириш жуда қийин, чунки "Барселона"да пул борасида катта муаммолар бор. Месси келаётган ёздаёқ эркин агентга айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лионелнинг "Интер Майами"га ўтиш имконияти ҳам бор, бироқ аввалроқ футболчи Америка Кубоги-2024 учун энг яхши формага кириш учун Европада қолиб, Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлаётгани хабар қилинганди.