Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг ҳали машғулотларга қайтгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, футболчи белидаги муаммолар туфайли Германия чемпионатида "Аугсбург" билан сўнгги ўйинни ўтказиб юборган эди. Бунгача камерунлик футболчи кетма-кет тўртта ўйинда гол урганди.
Журналист Максимилиан Кохнинг ёзишича, Чупо-Мотинг "Бавария"нинг бугунги машғулотларини ўтказиб юборган. Камерунлик футболчининг келаси ҳафта охирига режалаштирилган Бундеслига доирасидаги "Байер"га қарши ўйинда майдонга қайтишга улгуриши номаълум.
Чупо-Мотинг ушбу мавсумда Германия чемпионатида ўнта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.