Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

«Насаф» HD КТС Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви трансляцияcига ёрдам беради

Баҳо:
+2 | -

Бугун мамлакатимиз бош жамоаси олдида муҳим учрашув кутиб турибди. 

Ушбу учрашувга юртимизда қизиқиш жуда катта чунки бугун биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур! Ана шу қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон МТРКнинг “Спорт” телеканали учрашувни тўғридан-тўғри намойиш этади ва сунъий йулдош орқали бошқа давлатларга ҳам трансляция қилинади. Учрашувни тасвирга олиш учун Қарши шаҳридан “Насаф” HD кучма телевизион станцияси (КТС) жамоаси Тошкентга таклиф этилган.

КТС раҳбари Туроб Ҳайдаров бошчилигидаги телевизион станция ходимлари ҳозирги пайтда “Пахтакор” марказий стадионида ускуналарни ўрнатишмоқда ва созлашмоқда.

Бугун бўладиган учрашув жами 10 та камера билан тасвирга олинади. Булар 2 та робот камералар, (робот камераларнинг бири стадион тепасидан умумий кўринишни тасвирга олса, иккинчи робот камера ҳар иккала жамоанинг заҳира ўриндиғидан жой олган мураббийлар ва ўйинчиларни тасвирга олади), 2 та кран камера (дарвозалар ортида) ва 6 та майдон ён томонларига ўрнатиладиган камералардан иборат.

Тасвирлар рақамли тарзда тасвирга олинади ва юртимиз футбол ишқибозларидан ташқари учрашув ҳақида телевизион трансляциядан кўпгина бошқа давлатлардаги футбол ишқибозлари ҳам баҳраманд бўлишади. Учрашув трансляцияси AziaSat сунъий йулдоши орқали ўта юқори сифатда (FULL HD) узатилади. Демак дунёнинг исталган жойида ушбу учрашув трансляциясини томоша қилиш мумкин. Шунингдек ушбу учрашув трансляцияси UzHD рақамли телеканал орқали ҳам намойиш этилади.

Кеча  эрталаб  ОФКдан ташриф буюрган вакиллар иштирокида учрашув  тасвирга олиниши ва  эфирга узатилиши тест усулида намойиш этилди ва бу уларга жуда маъқул бўлди.

Бугунги учрашувни Жанубий Корея телевиденияси учун кореялик журналист бевосита стадионда туриб шарҳлаб борса, бизнинг телеканалимизда Зафар Имомхўжаев шарҳлаб боради.ф

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:59, 11.09.2012.
Ўқилди: 6636 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.