“Реал” “РБ Лейпциг” ҳимоячиси Йошко Гвардиол ва Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Bild.
Шу билан бирга, манбага кўра, испан клуби бу футболчилардан фақат биттасини сотиб олиши мумкин, чунки клуб ҳали ҳам "ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тransfermarkt портали Беллингемни 110 миллион евро, Гвардиолни 75, Мбаппени эса 180 миллион еврога баҳолаган.