Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 16 март, пайшанба куни старт олди.
Биринчи кунги баҳсларда икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.
Дастлаб -52 кг вазн тоифасида Феруза Казакова Жанубий Корея вакили Жунҳюнг Жунга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-57 кг вазн тоифасида Маҳлиё Ҳабибуллаева австралиялик Тина Раҳимийга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.