Кириш Регистрация

Хоккей. «Ҳумо» ярим финалда олдинга ўтиб олди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига қарши учинчи ўйинни ўтказди.

Атирау шаҳридаги кечган қийин ўйинда тошкентликлар ғалабани илиб кетишди. Ўйиннинг 12-дақиқасида Александр Дрягилев ҳисобни очган бўлса, мезбонлар иккинчи тайм бошида мувозанатни тиклашди.

Тайм ўрталарида "Ҳумо" бир киши кўп бўлиб ўйнаш имкониятидан унумли фойдаланиб, иккинчи голни урди. Гол муаллифи — Вадим Кравченко. Иккинчи бўлим тугашига 30 сония қолганида "Бейбарис" ҳисобни яна тенглаштирди.

Учинчи бўлимда шайба дарвозаларга кирмади ва навбат овер-таймга берилди. Қўшимча бўлим бошида хоккейчимиз Дмитрий Архипов 2 дақиқага четлатилди. Бу вақтда "Ҳумо" яхши ҳимояланди ва Архипов музга қайтгач, жамоамиз ҳужумкорликни оширди.

Овер-таймнинг 8-дақиқаси бошланган пайтда Павел Синявский шайбани рақиб дарвозасига жойлаб, "Ҳумо"га муҳим ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, "Ҳумо" серияда 2:1 ҳисоибда олдинга ўтиб олди. Эртага жамоалар ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳслари жамоалардан бири 4 та ғалабани қўлга киритгунга қадар давом этади.

Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Ярим финал, 3-ўйин
"БЕЙБАРИС" - "ҲУМО" - 2:3 (0:1, 2:1, 0:0, 0:1)
Голлар:
11:58. 0:1 — Александр Дрягилев.
23:42. 1:1 — Александр Воробьев.
31:34. 1:2 — Вадим Кравченко.
39:29. 2:2 — Артём Бурделёв.
67:14. 2:3 — Павел Синявский.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:11, 16.03.2023.
Ўқилди: 1856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6568]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5369]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3605]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2710]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2330]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2300]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2278]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2214]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2147]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2061]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.