"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни мақтади.
"Сўнгги ҳафталарда Бруну ажойиб формада, у бутун жамоамизга ўрнак бўлмоқда. Фернандеш ҳужумга ўтиш фазаларида, прессингда жуда муҳим. Ҳар бир ўйинда у яхшироқ кўринмоқда", деди мутахассис.