УЕФА матбуот хизмати Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди. 16 март, пайшанба куни 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари ўтказилди.
Даъвогарлар рўйхатидан Каземиро ("Манчестер Юнайтед"), Жан-Тьери Амани ("Юнион"), Адан ("Спортинг") ва Оркун Кекчю ("Фейеноорд") ўрин олган.
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси УЕФА расмий сайтида овоз бериш орқали аниқланади.