Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

"МЮ" ярим ҳимоячиси жамоа асосий таркибидаги дебюти ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Факундо Пельистри Европа лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида “Бетис” устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди. Англия жамоаси якунда чорак финалга йўл олди.

Ажойиб тажриба. “Манчестер Юнайтед” сафида асосий таркибда дастлабки ўйинни ўтказдим ва бундан фахрланишим мумкин. Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келганмиз ва бахтимизга, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Улар ҳисобда ортда қолаётгани учун бизга босим қилишга ҳаракат қилишларини билардик. Биз юқори прессинг ва ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бир нечта диққатга сазовор вазиятлар яратилди. Биз иккинчи бўлимда улар катта кучлар билан олдинга боришларини тушундик ва шу сабаб уларни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик", - дея Пельистри сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

17 март куни Ньон шаҳрида Европа лигасининг 1/4, 1/2 ва финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:17, 17.03.2023.
Ўқилди: 2569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3423]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3260]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3241]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3186]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3032]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2862]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2849]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2111]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2007]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1991]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик