Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Равшан Хайдаров: "Бутун халқимиз қувончи учун ҳам эртага ғалаба қозонамиз": финал олдидан мураббийлар нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Бугун 20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Равшан Хайдаров ва Ироқ бош мураббийи Эмат Муҳаммад иштирок этди. Улар финал баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аввало Равшан Хайдаров шундай деди: 

Совринга қадар 1 қадам қолди. Финалга тайёргарлик қандай кечмоқда?

"Ассалому алайкум, барчага. Эртага бу турнир якунига етади. Ҳар икки жамоа ҳам финалгача катта куч сарфлаб етиб келди. Биз йигитлар билан, финал учун боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Негаки, бизда анчадан бери катта совринлар мавжуд эмас. Турнирни юртимизда ўтиши бизни ғалабага янада қаттиқроқ чорлайди".

Сизда ҳал қилувчи баҳслар борасида тажриба мавжуд. Бу сизга қанчалик ёрдам беради?

"Ҳа, финалларда ҳаракат қилганмиз. Бу босқичга қадар катта куч сарфланди. Аввало, олдинги ўйинларда сарфланган энергияларимизни жамлаш борасида ишлаяпмиз. Менинг тажрибамга келадиган бўлсак, йигитларга нима керак бўлса шуни беришга ҳаракат қиляпман. Футболчиларни жисмонан ва руҳан тайёргарлик борасида кўникмалар берилди. Эртганги ўйинда бунинг натижасини текшириб оламиз".

Ўйин стратегиясини ўзгартирасизми?

"Йигитларда ўйинга бўлган маъсулиятли муносабат сақланиб қолиши керак. Бугун кун давомида таркиб танлаш билан бандмиз. Ўзимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини инобатга олган ҳолда таркиб танлаймиз".

Гуруҳ босқичида Ироққа қарши ўйин бўлганди. Ўша баҳс сизга эртанги финалда қанчалик ёрдам беради?

"У ўйинни эсдан чиқариш керак деб ўйлайман. Эртага мутлақо ўзгача баҳс бўлади. Шу сабабли биз фақат ғалабани ўйлашимиз лозим. Ироқнинг ўйинлари бизга маълум ва шунга яраша чоралар кўрганмиз".

Совуққонлик борасида жамоада муаммолар бор. Сўнгги нуқтани қўйишда нималар қилинмоқда?

"Бизда камчиликлар борлигини инкор қила олмайман. Бу устида анча меҳнат қилдик ва қилинмоқда. Гол уриш борасида нафақат эртанги финалга, балки Жаҳон чемпионатигача ҳам ишлашимиз лозим. Ҳужумчилар билан бугун ва эртага нима қилиш борасида келишимларга келамиз".

Иккита баҳсда пенальтилар сериясида ғолиб чиқилди. Эртага ҳам стадион тўлади. Мухлислар қаршисида қанчалик совуққонлик билан ҳаракат қила оласиз?

"Бу нарса бизда фақатгина ижобий таассурот қолдирмоқда. Нима ҳам дердим, йигитлар фақатгина борини берсагина, натижага эришиш мумкин. Биз халқимиз учун ҳам эртага ғалабага эришишимиз лозим".

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ироқ ёшлари истоҳи Эмат Муҳаммад иштирое этди ва фиклари билан бӯлишди.

Совринга қадар сизларда ҳам бир қадам бор. Нималар ҳис қиляпсиз?

"Ассалому алайкум. Биз рақибни жиддий кузатдик. Ҳа, эртага бизни катта босим кутмоқда. Аммо буни енгишимиз керак. Жаҳон чемпионатига Осиё чемпиони сифатида боришни истаймиз. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўргамиз. Эртага энг жиддий синов кутади".

Турнир давомида нималарни ўргандингиз?

"Биз барча баҳслардан ўзимизга яраша дарслар олдик. Ўзбекистон биз учун энг мураккаб рақиб эди. Рақиб таҳлил қилиниши керак. Биз эса буни қилдик. Энди эса буни ишга солишимиз шарт".

Эртанги баҳс учун имкониятларингизни қандай баҳолаган бўлардингиз?

"Биз ҳар қандай ўйинда фақат ғалабага ҳаракат қилганмиз. Бу эса осон эмас. Эртанги рақиб мухлислари қаршисида ҳаракат қилади. Сурия ва Япония билан ўйинларда биз буни деярли сезмаган эдик. Аммо финалда ҳаммаси бошқача бўлади. Бунга тайёр бўлишимиз лозим".

Ўзбекистон билан гуруҳ баҳсидаги ўйинда гол ура олмадингиз. Нима деб ўйлайсиз, финал учун ҳужум чизиғида ўзгариш қилиш керакми?

"Аслини олганда, жамоамизда катта ўзгариш қилишимиз шарт эмас. Чунки ҳужумкор таркибни майдонга ташлаймиз. Айниқса, ҳужумчиларни алмаштириш, биз учун анча мураккаб. Аммо керак бўлганида алмаштиришларни қиламиз. Футболчилар учун жанговарлик руҳи доимо керак. Финаллар ҳар доим қийин кечган. Ўзбекистон билан бу юртда ўйнаш эса бизга икки баробар босим юклайди. Эртага нима бўлишини кўрамиз".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:12, 17.03.2023.
Ўқилди: 3740 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.