Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Гвардиола: «Виейранинг натижа қилишига ишонардим»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Кристал Пэлас» устози Патрик Виейранинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис тайинланганидан бир ярим йил ўтиб ишдан бўшатилди.

«Мен Виейра учун жуда афсусдаман. Албатта, нима учун ишдан бўшатилганини ҳеч ким билмайди. Бироқ унинг натижа қилишига ишонардим», - деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Виейра мураббийлик фаолиятида Гвардиола билан тўрт марта тўқнаш келган. «Кристал Пэлас» Патрик бошқарган баҳсларда «Манчестер Сити»га қарши битта ғалаба ва бир дуранг қайд этган. Қолган иккита учрашувда «бургутлар» мағлуб бўлди.

Эътиборлиси, айни дам «Кристал Пэлас» Премьер-лига турнир жадвалида ўн иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:37, 17.03.2023.
Ўқилди: 1545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.