"Порту" яримҳимоячиси Жоау Моутиньо собиқ жамоадоши Халкнинг "Зенит"га кетиб қолгани ташвишлантирмаслиги билдирди.
"Мен "Порту"ни Халксиз ҳам кўряпман. Жамоада Варела, Жеймс, Атсу каби ўйинчилар бор.
Ҳа, Халк - буюк ўйинчи, аммо "Порту" ҳали ҳам кучли.
Менга келсак, жамоа учун ўйнашга тайёрман. Бозор ёпилди ва энди миш-мишлар ҳақида гапирадиган пайтмас", - дея Моутиньонинг сўзларини келтиради A Bola.