"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли узоқ танаффусдан сўнг яқинда илк бор майдонга қайтган Златан Ибраҳимович ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди. Пиолининг сўзларига кўра, Ибраҳимович ҳали ҳам ҳар бир учрашувда ғалаба ва муваффақиятга чанқоқ.
- Златан яхши, у жамоа ҳаётида ҳамма билан тенг равишда иштирок этади. У хотиржам ва ўзига ишонади, ирода ва мотивация жиҳатидан унга тенг келадигани йўқ. У барча учрашувларда ўйнашни ва ғалаба қозонишни истайди", - дея Пиоли сўзларини келтиради pianetamilan.it.
“Милан” Италия чемпионатидаги навбатдаги ўйинини “Удинезе”га қарши ўтказади, у 18 март, шанба куни бўлиб ўтади.