Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Максим Шацких: «Мухлислар ўйин ва ғалабадан қониқишди деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи "Навбаҳор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барча кутганидек ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг ҳиссиётлари, голлари билан. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.

Уч марказий ҳимоячи тактикасини "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун танламадим. Кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.

Ўйлашимча, бугун ҳар жиҳатдан мухлислар ютди. Уларга ёқадиган ўйин бўлди. Ўйинда кўплаб вазиятлар яратиб, зарбалар бериб якунда мағлуб бўлиш ҳам мумкин. Аммо, асосийси табло ва навбатдаги уч очко.

Футболчилар миллий терма жамоалар йиғинига жўнаб кетишади. Улар соғ ва жароҳатларсиз қайтишларига умид қиламиз.

Сардор Рашидовнинг захирадан майдонга туширилиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. У йиғинларни кечроқ бошлади. Терма жамоа йиғинларидан бошқа Рашидов бўлиб қайтишига умид қиламан.

Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пеналти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз", — деди Шацких.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 08:00, 18.03.2023.
Ўқилди: 2168 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик