Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам нима учун Эдуардо Камавингани Евро-2024 саралаш босқичидаги ўйинларда қанот ҳимоясида фойдаланишини айтди.
“Камавингани чап қанот ҳимоячисида ўйнатиш учун чақирдим. У жуда кўп қиррали ўйинчи. Бўлажак ўйинларда у жамоага ҳимоя қанотида керак бўлади. Унинг учун бу ажабланарли бўлмайди, чунки биз ҳамма нарсани олдиндан муҳокама қилдик”, деди Дешам матбуот анжуманида.
24 март куни Франция саралашнинг биринчи босқичида Нидерландияга қарши майдонга тушади. 27 март куни Франция терма жамоаси Исландия билан учрашади.