"Манчестер Юнайтед" Европа лигасида зафар қучади. Буни суперкомпютер тахмин қилмоқда. Жума куни ўтказилган қуръа натижаларига кўра, "қизил иблислар" учун рақиб сифатида "Севилья" пайдо бўлди. Эрик тен Хаг шогирдлари кейинги босқичга "Реал Бетис"ни, умумий 5-1 ҳисобида мағлуб этиб, йўл олганди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, "МЮ"нинг "Севилья" билан баҳси, жамоа учун бу мавсумдаги 4 испан жамоасига қарши учрашув бўлади. Аммо, нима бўлишидан қатъий назар суперкомпютер "Манчестер Юнайтед"ни мусобақа ғолиби бўлишига ишонмоқда.
Инглиз гигантининг бўлажак рақиби Ла-лигада анча қийин даврни бошдан кечирмоқда. "Севилья"нинг айни дамдаги ўрни 13 поғонада бўлиб турибди. Андалусияликлар 25 та лига ўйинидан 7 тасини ғалаба билан якунлаган холос. "МЮ"да эса ҳаммаси тескариси. Яъни лигадаги ўрин борасида манкунианликларнинг ишлари жойида. Шу сабабдан суперкомпютер "МЮ" учун 24 фоиз ғолиб бўлиш эҳтимолини тақдим этди.
Немис клуби бўлмиш "Байер Леверкузен" чорак-финалларда "Юнион Сент-Жиллуаз" билан тўқнаш келади ва уларда 17 фоиз ғолиб бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бу борада "Байер 04" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўз навбатида уларнинг рақиби қолган саккиз жамоанинг ичида энг кам ғолиб бўлиш эҳтимолига эга.
Энг қизиғи, ушбу турнирнинг энг кўп, 6 марта ғолиби бўлга "Севилья" 7 ўринда қайд этилади. Ҳисоб-китобларга кўра, "Ювентус" ва "Спортинг"да бир хил, 13 фоизлик имконият мавжуд бўлади.
Яна бир чорак-финал жуфтлиги бўлган "Фейеноорд" ва "Рома"га мос равишда 14 ва 11 фоиз ғолиблик эҳтимоли тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" "Севилья" тўсиғини енгиб ўтса, ярим-финалда унинг рақиби "Ювентус" ёки "Спортинг" бўлади. Иккинчи ярим-финаллар эса "Фейеноорд"-"Рома" ҳамда "Байер Леверкузен"-"Юнион" жуфтликлари ғолиби ўртасида бўлиб ўтади.
ИСМАТОВ Ж.