Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Навбаҳор» матбуот хизмати «Пахтакор» матбуот хизмати ишига эътироз билдирди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 17 март куни Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” баҳси бўлиб ўтди.

"Ушбу ўйинни бевосита стадионда томоша қилгани Намангандан ҳам кўплаб ишқибозлар Тошкентга ташриф буюришди ҳамда бутун учрашув давомида жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашди.

Бугун “Пахтакор” клубининг расмий телеграм каналида “Навбаҳор” мухлислари ўша ўйиндан сўнг, гўёки “Пахтакор” марказий стадионидаги ўриндиқларнинг айримларига нисбатан маданиятсиз муносабатда бўлишганига оид фотосуратлар ҳамда унга қўшимча тарзда қуйидаги кинояли сўзлар келтирилган:  

Кечаги ўйиндан кейин меҳмонлар трибунаси.

Стадионда нима айб?

Пенальтини биз тепмадик-ку!

“Навбаҳор” ПФК мазкур келтирилган постга нисбатан шуни маълум қиладики, “Пахтакор” марказий стадионидаги томошабинлар секторларидаги ўриндиқлар “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйинидан олдин ҳам қаровсиз, айримлари эса синган ҳолда бўлган, худди “Пахтакор” футбол клуби телеграмидаги фотосуратларда тасвирлангани каби.

Яхшиямки, жамоамиз мухлислари мазкур ҳолатни худди олдиндан билгандек, видеотасвирга  олишган экан. Бундан ташқари, ўша видеотасвирда худди атайин қилинганидек, жамоамиз ишқибозлари жойлашган секторларга тош ва бетон бўлаклари тўплаб қўйилган.

Ваҳоланки, ушбу баҳсдан олдин “Пахтакор” марказий стадиони мутасаддилари ўриндиқларни таъмирлаб, тозалаб, мухлисларга қулай шароитлар яратиб беришлари, шунингдек, майдонга улоқтирилиши мумкин бўлган предметлардан тозалашлари керак эди.

Бироқ бу ишлар амалга оширилмади ва бунга эътибор ҳам қаратилмади. Одатда томошабинлар учун қулай шароитлар яратилмаган стадионларда расмий ўйинлар ўтказишга ҳам рухсат берилмайди, аслида.

“Навбаҳор” ПФК “Пахтакор” клуби расмий телеграмида эълон қилинган  постга нисбатан шуни маълум қиладики,  жамоамиз мухлисларини нафақат юртимиз, балки, МДҲ ва Осиё мамлакатларида ҳам билишади ҳамда ҳурмат қилишади.    

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” клуби ўз мухлислари билан фахрланади, уларни қадрлайди ва бошқаларни ҳам уларни ҳурмат қилишга чақиради.

Яна шуни ҳам айтиш лозимки, наманганлик футбол мухлислари футболни теран тушунадиган, маданиятли саналишади ҳамда “Пахтакор” футбол клуби расмий телеграм канали томонидан билдирилган фикрларга зид ўлароқ, бундай маданиятсизликка ҳеч қачон йўл қўйишмаган ва қўйишмайди ҳам.

Кези келганида айтиш лозимки, айрим мухлиси йўқ, бўм-бўш стадионларда ўз ўйинларини ўтказадигон баъзи футбол клублари вакиллари мухлислар қандайлигининг фарқига ҳам боришмаса керак.     

Умид қиламизки, “Пахтакор” клуби расмий телеграм каналидаги пост   ўйингоҳнинг аҳволини олдиндан билинмаган ҳолда, инсон омили сабабли, қўйиб юборилган.

Бундан сўнг, текширилмаган шундай постларни қўйишда барчадан эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз", — дейилади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:20, 18.03.2023.
Ўқилди: 3427 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.